Зарина Йўлдошева Instagram орқали қандай қилиб уйли бўлди?

Зарина Йўлдошева Instagram орқали қандай қилиб уйли бўлди?
Қисқача

Актриса Зарина Йўлдошева “Наво меҳмонда” лойиҳасидаги суҳбат чоғида Instagram орқали уй қурилиш компаниясидан амбассадорлик таклифини олиб, кенг ва катта квадратли уйга эга бўлганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, авваллари саҳифаси унчалик ривожланмагани сабабли бошқа блогерларнинг уй компаниялари билан ҳамкорлик қилишидан ич-ичидан ранжиган.

Фото: Yandex

Актриса Зарина Йўлдошева “Наво меҳмонда” лойиҳасидаги суҳбат давомида Instagram орқали келган таклифлар ҳақида самимий фикр билдирди.

Унга суҳбат чоғида: “Instagram орқали тушган таклифлар ичида энг каттаси ва энг қиммати қайси бўлган?” деган савол берилди. Актриса эса ўйлаб ўтирмай, дарҳол жавоб қайтарди.

Йўлдошеванинг айтишича, авваллари бошқа блогерлар турли уй компаниялари билан ҳамкорлик қилаётганини кўриб, ич-ичидан бироз ранжиган:

“Кўпчилик блогерлар уй компаниялари билан шартнома тузишса, мен ҳам 'нега мени чақиришмайди?' деб ўйлардим. Ўша пайтларда Instagram саҳифам ҳам унчалик ривожланмаган эди,” — дейди у.

Актриса вазият “Номус” сериали намойиш этилгач кескин ўзгарганини таъкидлади. Сериал якунида актёрлар исми билан бирга уларнинг Instagram саҳифалари ҳам кўрсатилган ва бу катта қизиқиш уйғотган:

“Номус сериалимиз жуда машҳур бўлиб кетди, томошабинлар сони кескин ошди. Шундан кейин Instagram саҳифам ҳам тез суръатларда ўсди,” — дея эслайди актриса.

Шундан сўнг унга уй қурилиш компанияларидан бири амбассадорлик таклифи билан чиққан. Ҳамкорлик натижасида актрисага кенг, катта квадратли уй тақдим этилган:

“Мен амбассадор бўлдим ва менга катта уй беришди. Бу мен учун энг катта совға бўлди. Кўп пуллар ҳам олганман, лекин пул тез сарфланади. Уй эса ўзингда қолади,” — дея фикрини якунлади Йўлдошева.

Актрисанинг ушбу очиқ ва самимий жавоби ижтимоий тармоқларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар