date

Шоир Йўлдош Эшбекка Тошкентдан янги уй топширилди

Шоир Йўлдош Эшбекка Тошкентдан янги уй топширилди

Фото: Ёзувчилар уюшмаси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Йўлдош Эшбек давлат томонидан муносиб эътироф этилди. Унга пойтахт — Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Иззат кўчасидан уч хонали замонавий квартира тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, мазкур уй-жой мамлакат раҳбари топшириғи асосида ажратилган бўлиб, ижод аҳлини қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли сиёсатнинг амалий ифодаси сифатида баҳоланмоқда. Бу каби ташаббуслар санъат ва адабиёт вакилларини рағбатлантириш, уларнинг меҳнатига муносиб баҳо беришда муҳим аҳамият касб этади.

Янги хонадон калитларини топшириш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов иштирок этиб, шоирни самимий табриклади ва унинг ижодига юқори баҳо берди. У ўз сўзида бундай эътирофлар маънавият ривожида беқиёс ҳисса қўшаётган ижодкорларни янада илҳомлантиришини таъкидлади.

Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатда шоир ва ёзувчилар, умуман ижодкорларга кенг имкониятлар яратиш, уларнинг ижтимоий шароитини яхшилашга қаратилган қатор ташаббуслар амалга оширилмоқда. Бу эса ўз навбатида миллий адабиёт ва маданият ривожига янги суръат бағишламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Шоир Йўлдош Эшбекка Тошкентдан янги уй топширилди