SpaceX Луизианадаги ботқоқли ҳудудда янги космодром қуриши мумкин

Интернетда SpaceX компанияси АҚШнинг Луизиана штатидан улкан ҳудуд сотиб олиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалди. Гап Пекан Исланд ва Фрешватер Ситй ҳудудидаги, Ҳигҳвай 82 трассасидан жанубда жойлашган тахминан 550 минг квадрат метр майдонга эга ботқоқли ерлар ҳақида бормоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ушбу хабарни Кеатй Реал Эстате компанияси риелтори Жим Кит эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳудуд Elon Musk компаниясининг келажакдаги Starship парвозлари ва янги инфратузилмасини яратиш учун мўлжалланган бўлиши мумкин.
Айниқса, Фрешватер Ситй қайиқ станцияси яқинидаги ҳудуд катта қизиқиш уйғотмоқда. У ерда Мексика қўлтиғига тўғридан-тўғри чиқиш имконини берувчи ва порт сифатида қайта жиҳозлашга мос келадиган майдон мавжуд. Ҳудуд Техасдаги Бока-Чика ва Флоридадаги Канаверал бурни ўртасида қулай жойлашган.
SpaceX аввалроқ Starship парвозларини йилига минглаб мартагача етказишни режалаштираётганини маълум қилган эди. Бунинг учун компанияга АҚШ ва дунёнинг турли ҳудудларида бир нечта старт майдончалари керак бўлади. Компания вакиллари Starship операцияларини кенгайтириш учун доимий равишда янги жойларни ўрганаётганини таъкидлашди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!