date

Чемпионлар лигаси финали учун расмий тўп намойиш этилди

Чемпионлар лигаси финали учун расмий тўп намойиш этилди

Чемпионлар лигасида умумий босқич якунига етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стиков раундда ўзаро тўқнашиб, 1/8 финал йўлланмаси учун курашади. Умумий босқичнинг энг яхши саккиз жамоаси эса 1/8 финалга тўғридан-тўғри чиқиб бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўп дизайнини тақдим этди. Тўп қорамтир рангларда ишланган бўлиб, унда оқ юлдузлар тасвири бор. У Adidas томонидан ишлаб чиқарилган.

2025/2026-йилги мавсум финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқдор” соврин учун ҳал қилувчи учрашув шанба, 30-май куни ўтказилади.

Ҳозирги амалдаги чемпион — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратиб, кубокни қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигаси финали учун расмий тўп намойиш этилди