Салаҳ март ойининг энг чиройли голи муаллифи деб топилди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Моҳамед Салаҳ жорий мавсумдаги илк шахсий совринини қўлга киритди. Мисрлик футболчи март ойи якунларига кўра жамоанинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Салаҳнинг «Галатасарой» дарвозасига жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси клуб расмий сайтидаги овоз бериш жараёнида биринчи ўринни эгаллади. Ушбу гол Доминик Собослаи томонидан «Тоттенхэм» дарвозасига киритилган тўпни ортда қолдирди.
Мазкур муваффақият Салаҳ учун ўзига хос рекорд ўрнатиш имконини берди. «Энфилд» стадионида киритилган ушбу гол эвазига ҳужумчи Чемпионлар лигасидаги голлари сонини 50 тага етказди ва бу натижага эришган илк африкалик футболчига айланди.
Ҳужумчи жорий мавсумда Англия Премьер лигасида 5 та, Чемпионлар лигасида 3 та ва Англия кубогида 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Кучли бешликдан, шунингдек, «Ливерпуль» аёллар жамоаси аъзоси Сери Холланднинг «Эвертон» дарвозасига урган голи ҳам жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!