Виллас-Боаш ва Моуринё рақобатга қарамай дўстликни сақлаб қолди

"Порту" клуби президенти Андре Виллас-Боас ва "Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуринё ўртасидаги рақобат уларнинг кўп йиллик дўстлигига халақит бермаяпти. Португалия чемпионлиги учун курашаётган собиқ ҳамкасблар ўзаро ҳурматни сақлаб қолган ҳолда мулоқотни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Виллас-Боас ва Моуринё узоқ вақт давомида бирга фаолият юритган. Улар "Порту", "Челси" ва "Интер" клубларида кўплаб ички ва халқаро совринларни қўлга киритган.

Виллас-Боас етти йил давомида Моуринё штабида рақибларни таҳлил қилиш бўйича мутахассис бўлиб ишлаган.
Ҳозирда улар Португалиянинг икки ашаддий рақиб клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Виллас-Боаснинг сўзларига кўра, Моуринё "Бенфика" билан шартнома имзолашидан олдин "Порту" мухлислари унга муносиб ҳурмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган.

«Ҳозир у "Бенфика" мураббийи ва биз вақти-вақти билан хабар алмашиб турамиз. Ҳар биримиз ўз клубимиз манфаатларини ҳурмат қиламиз, чунки иккаламиз ҳам битта мақсад — чемпионлик учун курашяпмиз», — деди Виллас-Боас.
Айни пайтда турнир жадвалида "Порту" 76 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва учинчи ўриндаги "Бенфика"дан етти очко олдинда бормоқда. Моуринё бошчилигидаги жамоа якшанба куни иккинчи ўриндаги "Спортинг"га қарши муҳим баҳсда майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!