"Ювентус" Алиссон ва Силва трансферига тайёргарлик кўрмоқда

"Ювентус" клуби ёзги трансфер ойнаси учун улкан режаларни белгилаб олди. Клуб раҳбари Дамиен Комолли ва бош мураббий Лучано Спаллетти таркибни тубдан янгилаш ҳамда Скудетто учун курашга қайтиш мақсадида тажрибали футболчиларни жалб этишни кўзламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Туринликлар нишонида "Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Беккер ва "Ман Сити" ярим ҳимоячиси Бернардо Силва турибди. Айниқса, Силва июн ойида эркин агентга айланиши сабабли клуб учун энг жозибадор мақсадлардан бири бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, ярим ҳимояни кучайтириш учун "Марсел" аъзоси Пер-Эмил Хойберг номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда.
Клуб раҳбарияти ёш ва тажрибасиз ўйинчилар билан таваккал қилишдан кўра, ўзини кўрсатган юлдузларга таянишни афзал кўрмоқда. Ҳужум чизиғидаги режалар эса Душан Влаховичнинг шартномаси узайтирилиши ҳамда Рандал Коло Муани каби футболчиларнинг келажагига боғлиқ бўлади.

Дамиен Комолли жамоанинг пойдевори тайёр эканини ва эндиги босқичда Туриндаги босимга дош бера оладиган шахслар кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, кўплаб футболчилар клубнинг келаси мавсумда қайси еврокубокда қатнашишидан қатъи назар, "Ювентус" либосини кийишга тайёр.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!