date

"Ноттингем Форест" ва "Порту" жамоалари жавоб баҳсида майдонга тушади

"Ноттингем Форест" ва "Порту" жамоалари жавоб баҳсида майдонга тушади

Европа лигасининг чорак финал жавоб учрашуви доирасида Англиянинг "Ноттингем Форест" клуби ўз майдонида Португалиянинг "Порту" жамоасини қабул қилади. Баҳс 16 апрель куни Гринвич вақти билан 20:00 да старт олиши белгиланган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

"Ноттингем Форест" жамоаси учун жорий мавсум ички чемпионатда оғир кечаётган бўлса-да, халқаро майдонда ижобий натижалар қайд этилмоқда. Жамоа плей-офф босқичида "Фенербахче" ва "Мидтюлланд" тўсиқларидан ўтиб, чорак финалга қадар етиб келди.

Биринчи учрашувда инглизлар рақиб босимига дош бериб, дуранг натижа билан қайтишга муваффақ бўлишди.

"Порту" жамоаси Португалия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва барча мусобақаларда саккиз ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда. Бироқ жамоанинг Англия клубларига қарши статистикаси кўнгилдагидек эмас.

Португалияликлар Европа лигаси доирасида инглиз жамоалари билан ўтказилган сўнгги бешта ўйиннинг бирортасида ғалаба қозона олишмаган.

Мезбонлар таркибида Жаир Куня, Николо Савона, Вилли Боли ва Жон Виктор жароҳат сабабли майдонга туша олмайди. Меҳмонлар сафида эса Луук де Йонг, Мартим Фернандеш, Саму Агехова ва Нехуен Перец каби етакчи футболчилар учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлишади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Ноттингем Форест" ва "Порту" жамоалари жавоб баҳсида майдонга тушади