date

"Реал Мадрид" футболчилари Винисиусни қўллаб-қувватлаш учун унинг либосини кийиб майдонга тушишди

"Реал Мадрид" футболчилари Винисиусни қўллаб-қувватлаш учун унинг либосини кийиб майдонга тушишди

"Реал Мадрид" футболчилари "Райо Валекано"га қарши ўйин олдидан ирқчилик ҳужумларига учраган жамоадоши Винисиус Жуниорга бирдамлик билдиришди. Мадридликларнинг барча аъзолари майдонга бразилиялик ҳужумчининг исми ва 20-рақами туширилган либосларда чиқиб келишди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус "Валенсия" билан баҳсда рақиб мухлислари томонидан ирқий камситишларга дуч келган эди. Шундан сўнг футбол олами вакиллари ва жамоадошлари бразилиялик юлдузни ҳимоя қилиб, ижтимоий тармоқларда кенг кўламли кампания бошладилар.

Ла Лига раҳбарияти ушбу воқеадан сўнг кескин чоралар кўрди. Винисиуснинг "Валенсия"га қарши ўйинда олган қизил карточкаси ва дисквалификацияси бекор қилинди.

Шунингдек, "Валенсия" клуби жаримага тортилди ва уларнинг стадиони бир қисми бешта ўйинга ёпиб қўйилди.

Винисиус Жуниор тиззасидаги жароҳати сабабли "Райо Валекано"га қарши баҳсни ўтказиб юборди. Бироқ ҳужумчи ҳафта охирида бўлиб ўтадиган "Севилья" билан ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Реал Мадрид" футболчилари Винисиусни қўллаб-қувватлаш учун унинг либосини кийиб майдонга тушишди