Майкл Оуэн Винисиусни сотиб олишга қурби етадиган клубларни айтди

Майкл Оуэн Винисиусни сотиб олишга қурби етадиган клубларни айтди
Қисқача

Майкл Оуэннинг фикрича, Винисиус Жуниорнинг трансфер нархи 200 миллион еврони ташкил этади ва уни сотиб олишга фақат икки-учта клубнинг кучи етади. «Реал Мадрид» билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади ва футболчи клубда узоқ вақт қолиш истагини билдирган. Оуэн, шунингдек, Саудия Арабистони клубларининг 1 миллиард евро таклифини шубҳа билан қабул қилмоқда, чунки «Реал Мадрид» ўзининг ёш юлдузларини қўйиб юбормаслигига ишонади.

«Реал Мадрид» ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг келажаги борасидаги муҳокамалар давом этмоқда. Собиқ футболчи Майкл Оуеннинг фикрича, бразилиялик юлдуз шунчалик юқори даражага чиққанки, уни сотиб олишга дунёда саноқли клубларнинггина кучи етади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирда Винисиуснинг Мадрид клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Томонлар ўртасида келишувни узайтириш бўйича музокаралар давом этмоқда.

Майкл Оуэн Винисиусни сотиб олишга қурби етадиган клубларни айтди

Футболчининг ўзи ҳам «қироллик клуби» сафида узоқ вақт қолиш истагини билдирган.

Оуеннинг таъкидлашича, Винисиуснинг трансфер нархи бугунги кунда камида 200 миллион еврони ташкил этади. Бундай маблағни фақат икки-учта жамоа тўлай олиши мумкин.

Майкл Оуэн Винисиусни сотиб олишга қурби етадиган клубларни айтди

«Барселона»да бундай имконият йўқ, қолган клублар эса бундай даражадаги ўйинчини таркибга қўшиб олишга тайёр эмас.

Саудия Арабистони клублари Винисиус учун 1 миллиард евролик таклиф тайёрлаётгани ҳақидаги хабарларга қарамай, эксперт бу трансферга ишонмаяпти. Унинг сўзларига кўра, «Реал Мадрид» ўзининг ёш ва иқтидорли етакчиларини қўйиб юбормайди.

Винисиус Жуниор охирги тўрт мавсум давомида барқарор ўйин кўрсатиб, ҳар йили 20 тадан ортиқ гол уришга эришмоқда. У 2024 йилда «Олтин тўп» учун асосий номзодлардан бири бўлган эди ва келажакда ушбу совринни қўлга киритиш учун яна имкониятга эга бўлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар