date

The Athletic тузган рўйхатда Месси тарихдаги энг яхшиси

The Athletic тузган рўйхатда Месси тарихдаги энг яхшиси

Ижтимоий тармоқларда The Athletic томонидан тузилган футбол тарихидаги 100 нафар энг яхши футболчи рейтинги фаол муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Рўйхатнинг илк ўнталиги қуйидагича: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Альфредо ди Стефано, Франс Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ва Мишель Платини.

Бундай рейтингларни мутлақо холис тузиш қийин экани табиий. Reddit’даги изоҳларда футбол ишқибозлари ўртасида қизғин баҳслар бошланди: айримлар уч карра жаҳон чемпиони Пеле нега фақат учинчи ўринга қўйилганидан норози бўлди.

Шунингдек, дарвозабонлар орасида афсона саналадиган Лев Яшин мазкур рейтингда 18-поғонадан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » The Athletic тузган рўйхатда Месси тарихдаги энг яхшиси