date

Денис Макаров «Кайсериспор»да жароҳат олиб сафдан чиқди

Денис Макаров «Кайсериспор»да жароҳат олиб сафдан чиқди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб хабарига кўра, тиббий кўрик натижасида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил шикастланиш ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.

Макаров «Кайсериспор» сафидаги дебютини 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши учрашувда ўтказганди. Ўйин 0:4 ҳисобида якунланган, Макаров жамоаси эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун курашмоқда. Аввалроқ у Москванинг «Динамо» клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров «Кайсериспор»да жароҳат олиб сафдан чиқди