"Динамо" ОКМКга қарши ўйиннинг охирида тайёр ғалабани бой берди

1 дақиқа ўқиш359
"Динамо" ОКМКга қарши ўйиннинг охирида тайёр ғалабани бой берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тури доирасида Самарқанднинг «Динамо» жамоаси ўз майдонида ОКМК билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
  • Мезбонлар учрашув бошида иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишган ва бир киши кам бўлиб қолишган бўлса-да, баҳс якунида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришди.
  • Меҳмонлар сафида Азиз Холмуродов ва Урош Койич томонидан киритилган голлар олмалиқликларга муҳим бир очкони тақдим этди.
  • Ушбу натижадан сўнг «Динамо» турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилган бўлса, ОКМК 8-поғонани эгаллаб турибди.

"Динамо" ОКМКга қарши ўйиннинг охирида тайёр ғалабани бой берди

Ўзбекистон Суперлигасининг 9-турида "Динамо" Самарқандда ОКМКни қабул қилди ва мухлисларга бой сценарийли, драматик ўйин тақдим этди. Беллашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди, аммо майдондаги воқеалар бу натижадан анча қизиқарли кечди.

Учрашув жуда тез гол билан бошланди — 49-сониядаёқ Аброр Каримов ўз дарвозасини ишғол қилиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Бу “Динамо” учун идеал старт бўлди. Аммо 21-дақиқада Салим Мустафоев қизил карточка олиб, майдонни тарк этди ва жамоа ўн киши бўлиб қолди.

Шунга қарамай, самарқандликлар руҳан тушиб кетмади. Аксинча, 31-дақиқада Жалолиддин Жумабоев жарима зарбасини маҳорат билан ижро этиб, ҳисобни 2:0 га етказди. Биринчи бўлим “Динамо” устунлигида якунланди.

Иккинчи бўлимда эса ўйин манзараси ўзгарди. 52-дақиқада Азиз Холмуродов ҳисобдаги фарқни қисқартириб, “ОКМК”ни ўйинга қайтарди. Меҳмонлар босимни ошириб борди ва ниҳоят 88-дақиқада Урош Койич мувозанатни тиклади.

Суперлига. 9-тур
Динамо – ОКМК 2:2
Голлар: Аброр Каримов, 1 автогол (1:0), Жалолиддин Жумабоев, 31 (2:0), Азиз Холмуродов, 52 (2:1), Урош Койич 88 (2:2).

Динамо – Эдем Неманов, Жаҳонгир Ўрозов, Санжар Қодирқулов, Азиз Амонов (Беҳруз Облоқулов, 81), Анвар Ҳожимирзаев (Улуғбек Ҳошимов, 62) Расул Йўлдошев (Улуғбек Абдуллаев, 63), Салим Мустафоев, Жалолиддин Жумабоев, Жаҳонгир Абдусаломов (Нурилло Тўхтасинов, 63), Фирдавс Абдураҳмонов (Хислат Халилов, 81), Кингсли Сарфо.

ОКМК – Жавоҳир Илёсов, Миржамол Қосимов (Арихиро Сентоку, 46), Гиорги Папава, Авазбек Ўлмасалиев, Дилшодбек Аҳмадалиев, Азиз Холмуродов (Али Абдураҳмонов, 67), Асадбек Собиржонов (Урош Койич, 67), Нодирбек Абдураззоқов, Саидафзалхон Ахроров (Аҳмадулло Муқумжонов,46), Аброр Каримов (Риан Исломов, 73), Сияваш Ҳақназарий.

Огоҳлантиришлар: Санжар Қодирқулов 79 — Саидафазалхон Ахроров 45+2.
Четлатиш: Салим Мустофоев 21.

Шу тариқа, “Динамо” ғалабага жуда яқин келган бўлса-да, устунликни сақлаб қола олмади. Жамоа очколарини 8 тага етказиб, 13-ўринга кўтарилди. “ОКМК” эса 12 очко билан 8-поғонада қолди.

Бу ўйин яна бир бор кўрсатди: футболда ҳатто икки тўплик устунлик ҳам кафолат эмас. Охирги дақиқалар — энг катта синов.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?