date

Роналду «Ал-Наср» ғалабасини икки эмоджи билан нишонлади

Роналду «Ал-Наср» ғалабасини икки эмоджи билан нишонлади

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, саудияликлар ўз етакчисиз ҳам ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чоршанба куни «Ал-Наср» гуруҳдаги бешинчи учрашувини ҳам ютиб, беш ўйиндан беш ғалаба қайд этди. Жамоа Тожикистонда «Истиқлол»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.

Учрашувдан кейин Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиққани ҳақидаги хабарни репост қилди ва унга икки эмоджи — олов ҳамда қарсак қўшди.

40 ёшли Криштиану Роналдунг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ал-Наср» ғалабасини икки эмоджи билан нишонлади