date

Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг "Кайсериспор" клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров номаълум муддатга жамоага ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Текширувлар натижасида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги ўрта мушаклар гуруҳида енгил жароҳат ва шиш аниқлангани маълум қилинди. Клуб баёнотига кўра, ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.

Макаров "Кайсериспор" сафида 3 февраль куни "Галатасарой"га қарши учрашувда дебют қилганди. Ўша баҳс 0:4 ҳисобида якунланган, унинг жамоаси эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун кураш олиб бормоқда. Аввалроқ ярим ҳимоячи Москванинг "Динамо" клубида ўйнаган ва у ердан эркин агент сифатида кетган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди