date

Слуцкий жамоаси Осиёда яна мағлубиятга учради

Слуцкий жамоаси Осиёда яна мағлубиятга учради

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичида навбатдаги учрашувни ҳам очкосиз якунлади. Хитой клуби 6-турда сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув тақдирини 78-дақиқада киритилган гол ҳал қилди: мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди ва жамоасига ғалабани олиб берди. Бу «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан сўнг Слуцкий шогирдлари 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонага жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий жамоаси Осиёда яна мағлубиятга учради