«Ал-Наср» Роналду талабини бажариб, можаро якунига етди

Криштиану Роналду клуб билан келишмовчилик сабаб бошланган норозиликни якунламоқда. Португалиялик ҳужумчи дам олиш кунлари Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
A Bola хабарига кўра, «Ал-Наср» раҳбарияти юлдуз футболчи босими фонида икки муҳим масалада ён берди. Биринчидан, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни тўлиқ ёпди.
Иккинчидан, Роналдуга яқин бўлган спорт бўлими вакиллари — Жозе Семеду ва Симао Континьо — ўз ваколатларини қайта тиклади. Аввалроқ ушбу икки функционер қишки трансфер кампаниясида асосий қарорлар жараёнидан четлатилганди.
Ҳозирда «Ал-Наср» Про-лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан бир очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!