date

Рибери адвокати унга қўйилган айбловларни рад этди

Рибери адвокати унга қўйилган айбловларни рад этди

Сўнгги кунларда ошкор қилинган «Эпштейн файллари» дунё бўйлаб катта шов-шувга сабаб бўлди. Ҳужжатларда футбол оламига ҳам алоқадор исм тилга олингани, хусусан, Франция терма жамоасининг собиқ аъзоси ва «Бавария»нинг экс футболчиси Франк Рибери номи қайд этилгани эътиборни янада кучайтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу ҳолат ортидан Риберининг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Карло Альберто Бруза ижтимоий тармоқларда баёнот берди. У тарқалган маълумотларни асоссыз ва ёлғон дея атади.

«Бу — фейк. Мен жаноб Риберини ҳимоя қилувчи адвокат сифатида барча зарур ҳуқуқий чораларни кўраман. Мижозим ва унинг оиласи шаънига путур етказадиган ёлғон хабарларни тарқатаётганлар жазоланиши керак», — деб ёзди Бруза.

Маълумотларга кўра, эълон қилинган файлларнинг уч саҳифасида Рибери номи учраган. Унда тахминий жабрланувчи уни ноқонуний фоҳишалик билан боғлиқ алоқаларда айблаган, шунингдек, Риберининг илтимоси билан учинчи шахс томонидан бир кишига ҳужум қилинганини ҳам иддао қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рибери адвокати унга қўйилган айбловларни рад этди