Адаптион компанияси сунъий интеллектни ўзини ўзи ўқитувчи АутоСсиентист воситасини тақдим этди

Сунъий интеллект тадқиқотчилари узоқ вақтдан бери тизимлар инсон ёрдамисиз ўзини ўзи такомиллаштира оладиган даврни кутишмоқда. Адаптион компанияси ушбу мақсад сари муҳим қадам ташлаб, АутоСсиентист номли янги маҳсулотини намойиш қилди. Ушбу восита автоматлаштирилган ёндашув орқали сунъий интеллект моделларини тезкорлик билан ўқитиш ва уларни муайян вазифаларга мослаштириш имконини беради. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Компания бош директори Сара Ҳоокернинг таъкидлашича, АутоСсиентист маълумотлар ва моделни бир вақтнинг ўзида оптималлаштиради. Бу жараён сунъий интеллектни ўқитишни йирик лабораториялардан ташқарида ҳам муваффақиятли амалга оширишга йўл очади. Янги тизим компаниянинг аввалроқ тақдим этилган Адаптиве Дата маҳсулоти негизида қурилган бўлиб, у доимий равишда такомиллашиб борувчи маълумотлар тўпламини самарали моделларга айлантиришга хизмат қилади.
Адаптион мутахассислари АутоСсиентист ёрдамида турли моделларнинг самарадорлик кўрсаткичлари икки баробардан кўпроқ ошганини қайд этишмоқда. Гарчи анъанавий тест тизимлари ушбу восита учун тўлиқ мос келмаса-да, компания фойдаланувчилар натижаларни тезда ҳис қилишларига ишончи комил. Шу сабабли, дастлабки 30 кун давомида воситадан бепул фойдаланиш имконияти тақдим этилмоқда.
Ҳоокернинг сўзларига кўра, ушбу технология код генерацияси каби турли соҳаларда инновацияларни жадаллаштиришга ёрдам беради. Адаптион бутун тизим стаккъи ҳар қандай вазифага мослашувчан бўлиши ва реал вақт режимида оптималлашиши керак деган қарашни илгари сурмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!