Vivo Y60 смартфони тақдим этилди: 6500 мА/соат сиғимли батарея ва 120 Hz экран

Vivo компанияси ҳамёнбоп нархдаги, 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи янги Vivo Y60 смартфонини намойиш этди. Қурилма ўзининг нарх сегменти учун ноодатий бўлган 120 Hz янгиланиш тезлигига эга 6,74 дюймли ЛКД дисплей билан жиҳозланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Смартфон асоси сифатида Snapdragon 4 Ген 2 процессори танланган. Фойдаланувчиларга 6 ёки 8 GB тезкор хотира ҳамда 256 GB гача бўлган ички хотира вариантлари таклиф этилади. Қурилма Android 16 базасидаги ОригинОС 6 операцион тизимида ишлайди.
Янги моделнинг асосий афзаллиги — 6500 мА/соат сиғимли улкан батареядир. У 15 ваттли қувватлашни ва бошқа қурилмаларни қувватлантириш функциясини қўллаб-қувватлайди. Камера имкониятлари эса 13 MP асосий ва 5 MP олд сенсорлар билан чекланган.
Қурилма қўшимча қулайликлар, жумладан, 3,5 мм аудио тирқиши, ИҚ-узатгич, ён томонга ўрнатилган бармоқ изи сканери ва USB-C порти билан таъминланган. Шунингдек, ИП65 стандарти бўйича намликдан ҳимоя ва СГС сертификати мавжуд.
Vivo Y60 смартфонининг бошланғич нархи тахминан 1799 юанни (қарийб 265 доллар) ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!