date

Марсель Де Дзерби билан келишув асосида хайрлашди

Марсель Де Дзерби билан келишув асосида хайрлашди

«Марсель» клуби расмий сайтида италиялик мутахассис Роберто Де Дзерби бош мураббийлик лавозимини тарк этганини маълум қилди. Томонлар ҳамкорликни ўзаро келишув асосида якунлашга қарор қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Де Дзерби прованс жамоасини 2024 йил ёзидан буён бошқариб келаётганди. Ўтган мавсум унинг қўл остида «Марсель» Лига 1да иккинчи ўринни эгаллаб, фақат Парижнинг «ПСЖ» клубига йўл берган эди.

Ҳозирда «Марсель» 39 очко билан Франция чемпионати турнир жадвалида тўртинчи поғонада бормоқда. Жамоа сўнгги ўйинини «ПСЖ»га қарши ўтказиб, 0:5 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсель Де Дзерби билан келишув асосида хайрлашди