АҚШ Конгресси криптовалюта солиқ ислоҳотини кўриб чиқмоқда

1 дақиқа ўқиш136
АҚШ Конгресси криптовалюта солиқ ислоҳотини кўриб чиқмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШ Конгрессида криптовалюталарга солиқ солиш тизимини янгилашни назарда тутувчи "Паритй Акт" қонун лойиҳаси қайта тақдим этилди.
  • Стивен Хорсфорд ва Макс Миллер бошчилигидаги депутатлар гуруҳи таклиф қилган мазкур ҳужжат солиқ кодексини рақамли активлар соҳасидаги замонавий ҳолатларга мослаштиришни мақсад қилган.
  • Янги тартибга кўра, ИRS 200 доллардан кам бўлган кичик транзаксиялар учун солиқ имтиёзлари жорий этиш имкониятини ўрганиши белгиланди.

АҚШ Конгрессининг бир гуруҳ қонунчилари криптовалюталарга солиқ солиш тизимини янгилашга қаратилган қонун лойиҳасини қайта тақдим этишди. Мазкур ҳужжат солиқ кодексини рақамли активлар соҳасидаги замонавий ҳолатларга мослаштиришни ва ИRS (АҚШ Ички даромадлар хизмати) томонидан кичик транзакциялар учун имтиёзларни таҳлил қилишни назарда тутади. Бу ҳақда Coindesk.com хабар беради.

Стивен Хорсфорд ва Макс Миллер бошчилигидаги депутатлар гуруҳи томонидан таклиф этилган "Паритй Акт" қонун лойиҳаси рақамли активларни ҳимоя қилиш, ҳисобдорлик ва инновацияларни тартибга солишни мақсад қилган. Янги таҳрирга кўра, тартибга солинадиган стейблкоинлар (стаблекоинс) билан боғлиқ операциялар, агар уларнинг таннархи қайтариб олиш қийматининг 99 фоизидан кам бўлмаса, фойда ёки зарар сифатида ҳисобланмайди.

Ҳужжатда, шунингдек, брокерлар орқали савдо қилиш учун "хавфсиз бандаргоҳ" яратиш, рақамли активларга нисбатан "ваш сале" қоидаларини қўллаш ва валидаторлик фаолияти орқали олинган даромадларни солиққа тортиш масалалари белгиланган. Энг муҳим жиҳатлардан бири — ИRS 200 доллардан кам бўлган кичик транзакциялар учун солиқ имтиёзлари (де минимис) жорий этиш имкониятини ўрганиши керак бўлади.

Крипто-индустрия вакиллари узоқ вақтдан бери кичик тўловларни, масалан, бир финжон кофе учун Bitcoin орқали ҳисоб-китоб қилишни солиқ ҳисоботларидан озод қилишни талаб қилиб келишмоқда. Бу чора криптовалюталарнинг кундалик тўлов воситаси сифатида оммалашишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Конгрессмен Хорсфорднинг таъкидлашича, солиқ сиёсати рақамли активларнинг молия тизимидаги ўрнини белгиловчи пойдевордир. Ҳозирги солиқ кодекси эскирган бўлиб, у стейкинг мукофотлари, хайрия эҳсонлари ёки крипто-кредитлаш каби замонавий молиявий амалиётларни тўлиқ қамраб олмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?