date

Роналду қизи билан бирга залда машғулот ўтказди

Роналду қизи билан бирга залда машғулот ўтказди

Криштиану Роналдуннг жуфти Жоржина Родригес ижтимоий тармоқларда янги сурат улашди. Унда юлдузли ҳужумчи спорт залида гантеллар билан машғулот қилаётгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кадрда 41 ёшли футболчи ёнида унинг қизларидан бири ҳам бор. Қизалоқ ҳам гантел ушлаб турган, бироқ у кичик, пушти рангдаги вариантни танлаган.

Жоржина суратга қисқа изоҳ қолдириб, “Дада”, деб ёзди.

Аввалроқ Родригес Роналдуни туғилган куни билан табриклаган пости ҳам эътиборга тушганди — у футболчининг 41 ёшга тўлганидан кейинги куни эълон қилинган.

Сўнгги вақтларда Роналду “Ан-Наср”нинг бир нечта ўйинларида майдонга тушмади. Матбуотда португалиялик ҳужумчи клуб бошқарувидан норози бўлгани сабабли учрашувларни бойкот қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду қизи билан бирга залда машғулот ўтказди