Португалия Роналду бошчилигида ЖЧ финалини нишонга олди

Португалия терма жамоаси келаси ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мусобақа АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, Португалия футбол федерацияси жамоа олдига улкан мақсад қўйди — жаҳон чемпионати финалига чиқиш. Терма жамоанинг бундан эрта босқичда мусобақани тарк этиши федерация томонидан муваффақиятсизлик сифатида баҳоланади.
Федерация доирасида Португалия 2026 йилги жаҳон чемпионатини ютишга қодир, деган ишонч бор. Жамоа сардори Криштиану Роналду бўлса, бош мураббий сифатида Роберто Мартинес ишламоқда.
Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижаси — 1966 йилдаги учинчи ўрин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг