date

«Марсел» бош мураббийлик учун Ҳабиб Бейени ҳам кўриб чиқмоқда

«Марсел» бош мураббийлик учун Ҳабиб Бейени ҳам кўриб чиқмоқда

Франциянинг «Марсел» клуби Роберто Де Дзербини истеъфога чиқарганидан сўнг бош мураббий масаласида янги номзодларни излашда давом этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Foot Mercato хабарига кўра, Саудия Арабистонида ишлаётган Сержиу Консейсау билан бир қаторда, марселликлар Ҳабиб Бейе вариантини ҳам муҳокама қилмоқда.

Бейе яқинда «Ренн»да бош мураббий сифатида фаолият юритган. У 9 февраль куни сўнгги тўрт учрашувдаги қониқарсиз натижалар ортидан лавозимидан четлатилди.

Ҳозирда «Марсел» чемпионат жадвалида 21 турдан кейин 39 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Ундан юқорида «Лион» (42), «Ланс» (49) ва «ПСЖ» (51) жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Марсел» бош мураббийлик учун Ҳабиб Бейени ҳам кўриб чиқмоқда