«Марсел» бош мураббийлигига яна бир номзодни кўриб чиқмоқда

Франциянинг «Марсел» клуби Роберто Де Дзерби билан хайрлашгач, бош мураббий масаласида яна бир вариантни кун тартибига олиб чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Foot Mercato хабарига кўра, Саудия Арабистонида ишлаётган Сержиу Консейсудан ташқари, марселликлар Ҳабиб Бейе номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.
Бейе аввал «Ренн»да бош мураббий бўлиб ишлаган. У 9 февраль куни сўнгги тўртта учрашувдаги қониқарсиз натижалар сабаб лавозимидан четлатилганди.
21 турдан кейин «Марсел» 39 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Унинг олдида «Лион» (42), «Ланс» (49) ва «ПСЖ» (51) жойлашган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг