date

Жикия «Антальяспор» сафидаги ҳолати ҳақида фикр билдирди

Жикия «Антальяспор» сафидаги ҳолати ҳақида фикр билдирди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти юзасидан саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи «ФНЛ с Ильёвым» телеграм-каналида эълон қилинган видеода келтирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у «Ҳаммаси яхши, раҳмат» дея жавоб қайтарди. Туркияда ҳамма нарса кўнгилдагидек экани ҳақидаги саволга эса футболчи табассум билан «Туркияда ҳаммаси жойида» деди.

Жикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилган. Шундан буён у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.

Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги баҳсини 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия «Антальяспор» сафидаги ҳолати ҳақида фикр билдирди