date

Жигар ва юракка зарарли озиқ-овқатлар комбинацияси аниқланди

Жигар ва юракка зарарли озиқ-овқатлар комбинацияси аниқланди

Тўғри овқатланиш инсон саломатлигини асраш ва организмнинг меъёрий фаолият юритиши учун энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Кундалик рацион жигар, юрак, ошқозон ва бошқа ҳаётий аъзолар ишига бевосита таъсир кўрсатади. Бироқ кўпчилик оммабоп маҳсулотларни соғлиқ учун хавфли тарзда бирлаштириб истеъмол қилмоқда. Бу эса турли жиддий хасталиклар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Айниқса ёзги ва байрам кунларида кўпинча шашлик тайёрланади. Айримлар уни спиртли ичимликлар билан бирга истеъмол қилади. Аммо бу каби комбинация жигар учун катта юк ҳисобланади. Чунки жигар бир вақтнинг ўзида ҳам ёғли таом, ҳам спиртли ичимликни қайта ишлашга мажбур бўлади. Бу эса ҳазм жараёнини оғирлаштиради. Натижада ўнг қовурға остида оғриқ, кўнгил айниши ва оғирлик ҳисси юзага келиши мумкин. Мутахассислар жигарга тушадиган босимни камайтириш учун товуқ ёки мол гўшти каби ёғи кам маҳсулотларни танлашни тавсия этади.

Қайси маҳсулотларни бирга истеъмол қилиш мумкин эмаслигини билмаслик ҳам ҳазм тизими билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Масалан, кўплаб мевалар асосий таомлар билан аралаштириб ейилганда оғир ҳазм бўлади. Бу эса қоринда газ тўпланиши ва метеоризмга сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, ўсимлик оқсиллари — ясмиқ ёки нўхатни ҳайвон оқсиллари, яъни гўшт ва балиқ билан аралаштириш тавсия этилмайди. Бу ошқозон-ичак тизимига ортиқча босим беради. Аччиқ таомларни газланган ичимликлар билан истеъмол қилиш эса қорин оғриғи ва сурункали ошқозон-ичак касалликларини кучайтириши мумкин.

Қўй гўштини сирка ва аччиқ чой билан бирга истеъмол қилиш ҳам ҳазм жараёни учун зарарли ҳисобланади. Мол гўштини эса пиёз ёки денгиз маҳсулотлари билан аралаштирмаслик керак. Акс ҳолда овқат ҳазм қилиш жараёни издан чиқиши мумкин.

Денгиз маҳсулотларини айниқса хурмо ва узум каби мевалар билан эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш лозим. Бу қайт қилиш ва ич кетишига олиб келиши эҳтимоли бор.

Мутахассислар бир таомда пиёз ва саримсоқни биргаликда ишлатишни ҳам тавсия этмайди. Чунки бу маҳсулотлар ҳазм тизимини кучли “тирнаш” хусусиятига эга бўлиб, қорин спазмлари ва ичак оғриқларини келтириб чиқариши мумкин.

Айрим маҳсулот комбинациялари юрак-қон томир тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Масалан, шаробни чой билан ичиш ёки уни шафтоли ва хурмо билан бирга истеъмол қилиш мумкин эмас. Бу ҳолатлар бош айланиши, қайт қилиш ва ҳатто юрак уришининг тезлашишига сабаб бўлиши мумкин.

Пишлоқ ва ловияни биргаликда истеъмол қилиш ҳам организм учун зарарли комбинациялардан бири ҳисобланади. Бу танада суюқлик ушланиб қолишига олиб келиши мумкин. Оқибатда артериал босим ҳамда “ёмон” холестерин миқдори ошиши эҳтимоли юзага келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Фойдали » Жигар ва юракка зарарли озиқ-овқатлар комбинацияси аниқланди