Xiaomi ўзининг илк ақлли қулоқчинларини намойиш этди

Xiaomi президенти Лу Веибинг компаниянинг илк «Опен-Эар Клип-он» туридаги қулоқчинларини тақдим этди. Янги қурилма «Базалт қора» рангида бўлиб, матли қопламаси ва ўзига хос дизайни билан ажралиб туради. Қулоқчинлар қулоқ каналига киритилмайди, балки қулоқ супрасига қисқич ёрдамида ўрнатилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Қурилма нафақат ташқи кўриниши, балки юқори сифатли овоз узатиш технологияси билан ҳам мақтана олади. Xiaomi муҳандислари «шаффоф товуш сфераси» деб номланган ечимни қўллашган, бу эса фойдаланувчига атроф-муҳит билан алоқани узмаган ҳолда мусиқадан баҳраманд бўлиш имконини беради.
Қулоқчинларнинг асосий устунлиги — бу сунъий интеллект интеграциясидир. Хиао Аи ёрдамчиси орқали қурилма нафақат буйруқларни бажаради, балки фойдаланувчи билан табиий мулоқот қила олади ва ҳатто «ҳиссий қўллаб-қувватлаш» функциясини ҳам таклиф этади.
Шунингдек, қурилма 21 та тилда реал вақт режимида таржима қилиш имкониятига эга. Бундан ташқари, фойдаланувчилар суҳбатларни ёзиб олиш ва бир тугма босиш орқали уларнинг қисқача мазмунини (хулосасини) олишлари мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!