date

Россия элчиси Россия ва Марокаш ўртасида ўйин ўтказишни таклиф қилди

Россия элчиси Россия ва Марокаш ўртасида ўйин ўтказишни таклиф қилди

Россиянинг Марокашдаги элчиси Владимир Байбаков икки мамлакат миллий жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Дипломатнинг айтишича, Россия терма жамоаси учун Марокашга қарши майдонга тушиш қизиқарли бўлар эди. У бу ташаббусни яхши ғоя деб атаб, уни амалда рўёбга чиқаришга ҳаракат қилишларини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Марокаш терма жамоаси яқинда ўтган Африка кубогида иккинчи ўринни эгаллади ва финалда Сенегалга ютқазди.

Россия эса FIFA ва UEFA қарорига кўра халқаро мусобақалардан четлатилган. Валерий Карпин бошқарувидаги жамоа сўнгги ўртоқлик баҳсида Чилига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия элчиси Россия ва Марокаш ўртасида ўйин ўтказишни таклиф қилди