Конрад Лаймер «Бавария»дан маошини сезиларли оширишни сўрамоқда

«Бавария» Конрад Лаймер билан янги шартнома бўйича ҳануз якуний келишувга келмади. Австриялик футболчининг амалдаги битими 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган, Мюнхен клуби эса у билан шартларни янгилашни истайди, бироқ музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild хабарига кўра, Лаймернинг вакиллари бонуслар билан бирга йилига 15 млн евро маош талаб қилмоқда. Клуб эса бундан пастроқ сумма таклиф қилаётгани айтиламоқда. Ҳозирда 28 ёшли футболчининг йиллик даромади тахминан 8–9 млн еврони ташкил этади.
Лаймер Венсан Компани жамоасидаги ҳозирги роли ва мақомидан келиб чиқиб, маош оширишга лойиқ деб ҳисоблайди. У «Бавария» сафида 2023 йилдан бери тўп сурмоқда, ярим ҳимоячи бўла туриб, сўнгги пайтларда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам мунтазам майдонга тушяпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!