date

Тухел Англия терма жамоасини бошқаришни узоқ орзу қилганини айтди

Тухел Англия терма жамоасини бошқаришни узоқ орзу қилганини айтди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел шартномасини узайтирди. Германиялик мутахассис билан янгиланган келишув 2028 йилгача мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тухел 2021 йилда «Челси»ни бошқарган пайтида Европа чемпионати ўйинларини кузатиб, «Уэмбли»даги муҳит унга алоҳида таъсир қилганини таъкидлади. Унинг айтишича, бутун мамлакат ҳаяжони стадионда яққол сезилган ва айнан ўша пайтда у вакилига қўнғироқ қилиб, «Челси» билан барча совринларни ютиб, кейин Англия терма жамоасида ишлашни хоҳлашини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Томас Тухел «Челси»ни 2021 йил январидан 2022 йил сентябригача бошқарган. У Англия миллий жамоаси мураббийи сифатида 2025 йил бошида иш бошлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тухел Англия терма жамоасини бошқаришни узоқ орзу қилганини айтди