date

Венсан Компани Павловичнинг ўсишини юқори баҳолади

Венсан Компани Павловичнинг ўсишини юқори баҳолади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани ёш ярим ҳимоячи Александр Павловичнинг сўнгги ўйинлардаги ривожи ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Компани таъкидлашича, Павлович ҳужумда аввалдан фаол ҳаракат қилган, бироқ эндиликда ҳимоявий фазада ҳам сезиларли қадам ташлаган. Мутахассис унинг тўпни олиб қўйишдаги аниқлиги ва жамоанинг ҳимоядаги ўйинига таъсир ўтказа олиш қобилиятини алоҳида қайд этди.

21 ёшли Павлович «Бавария» академияси тарбияланувчиси саналади. Жорий мавсумда таянч ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 30 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та ассист амалга оширди.

14 февраль куни «Бавария» сафардa «Вердер»га қарши баҳс олиб боради. Бундеслиганинг 22-тур учрашуви 19:30 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Венсан Компани Павловичнинг ўсишини юқори баҳолади