Денис Макаров «Кайсериспор»да жароҳат олиб сафдан чиқди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳати сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Текширувлар якунига кўра, футболчининг ўнг сонининг юқори қисмида жойлашган мушаклар гуруҳида енгил шикаст ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.
Макаров «Кайсериспор» сафида 3 февраль куни «Галатасарой»га қарши ўйинда дебют қилганди. Учрашув 0:4 ҳисобида якунланди, жамоа турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ва лигада қолиш учун кураш олиб боряпти. Аввалроқ у Москванинг «Динамо»сида ўйнаган ва клубни эркин агент сифатида тарк этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг