date

Жезуш Роналдуга дам берди ва сабабини айтди

Жезуш Роналдуга дам берди ва сабабини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега жамоанинг навбатдаги учрашувида майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, ушбу ўйинда ҳам унинг иштироки бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Мураббий буни олдинда турган «Ал-Фатех»га қарши муҳим учрашув билан изоҳлади.

Шунингдек, Жезуш Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган ўйинларда вақти-вақти билан қатнашмаслиги янгилик эмаслигини таъкидлади. «Al Nassr Zone» мураббийнинг сўзларини келтирди.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуга дам берди ва сабабини айтди