«Ал-Ҳилол» Калиду Кулибали билан шартномани узайтирди

Марказий ҳимоячи Калиду Кулибали келаси мавсумда ҳам «Ал-Ҳилол» сафида тўп суради. Саудия клуби расмий сайти орқали сенегаллик футболчи билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Янги келишув 2027 йил ўрталаригигача мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кулибали «Ал-Ҳилол»га 2023 йилда келиб қўшилганди. У бунгача Европада «Метс», «Генк», «Наполи» ва «Челси» клубларида ўйнаган. Ҳимоячи Саудия Арабистонига юқори маош сабаб кетганини яширмаган, кейинчалик эса маҳаллий лига даражаси ҳам яхши эканини қайд этган.
Айни пайтда «Ал-Ҳилол» Саудия Про-лигасида турнир жадвалида пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Ан-Наср» эса ундан атиги бир очко ортда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг