date

«Бавария» Лаймернинг маошини ошириш талаби билан юзлашди

«Бавария» Лаймернинг маошини ошириш талаби билан юзлашди

«Бавария» Конрад Лаймер билан янги шартнома бўйича ҳозирча умумий келишувга кела олмади. Австриялик футболчининг амалдаги битими 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган бўлса-да, Мюнхен клуби уни олдиндан узайтирмоқчи, бироқ музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, Лаймернинг вакиллари бонуслар билан бирга йилига 15 млн евро маош сўрамоқда. Клуб томони эса бундан пастроқ сумма таклиф қилган. Ҳозирда 28 ёшли футболчи «Бавария»да йилига тахминан 8–9 млн евро атрофида даромад олади.

Лаймер эса Венсан Компани жамоасидаги ҳозирги роли ва мақомини инобатга олиб, маош оширилишини муносиб деб ҳисоблаяпти. 2023 йилдан бери «Бавария» сафида тўп сураётган ярим ҳимоячи кейинчалик ўнг қанот ҳимоячиси позициясига ҳам мослашиб олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Лаймернинг маошини ошириш талаби билан юзлашди