date

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватнага қайтгач, дастлаб ижобий таассурот қолдирди, бироқ орадан кўп ўтмай унинг атрофида салбий фон кучайди. Бу ҳолат кўпроқ ўйин натижаларидан эмас, рақиблар ва мухлислар орасидаги норозиликлардан келиб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда “Росарио Сентрал” сафида тўп сураётган, аввал “Манчестер Юнайтед” ва “Реал”да ўйнаган футболчининг майдондаги ҳаракатлари кескин танқид қилинмоқда. Айримлар ди Мария эпизодларни бўрттириб кўрсатиши, жарима зарбаси ёки пеналти “сўраши”ни кўп такрорлаётганини айтиб, ҳакамлар бундай ҳолатларга етарлича муносабат билдирмаётганидан норози.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди