Тухел Англия термасини бошқаришни узоқдан бери орзу қилганини айтди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел шартномасини узайтирди. Янгиланган келишувга кўра, немис мутахассис 2028 йилгача миллий жамоада ишлашда давом этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тухел Англия терма жамоасини бошқариш истаги анча олдин пайдо бўлганини ҳам яширмади. Унинг сўзларига кўра, 2021 йилда "Челси"ни бошқарган пайти Европа чемпионати ўйинлари "Уэмбли"да ўтаётганида стадиондаги муҳит ва бутун мамлакатнинг ҳаяжони уни жуда илҳомлантирган. Шундан кейин у вакилига қўнғироқ қилиб, аввал "Челси" билан барча совринларни ютишни, кейин эса Англия термасида ишлашни хоҳлашини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Томас Тухел "Челси"ни 2021 йил январидан 2022 йил сентябригача бошқарган. Англия миллий жамоасидаги лавозимни эса 2025 йил бошида қабул қилиб олган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!