date

Конрад Лаймер «Бавария»дан маошини оширишни талаб қилмоқда

Конрад Лаймер «Бавария»дан маошини оширишни талаб қилмоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Конрад Лаймер билан янги шартнома бўйича ҳозирча якуний келишувга эришгани йўқ. Австриялик футболчининг амалдаги битими 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган, клуб раҳбарияти эса шартларни олдиндан янгилаб қўйишни хоҳлайди, бироқ музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, Лаймер томони бонуслар билан бирга йилига 15 млн евро маош сўрамоқда, «Бавария» эса бундан пастроқ рақам таклиф қилмоқда. Ҳозирда 28 ёшли футболчи тахминан йилига 8–9 млн евро ишлаб топади.

Лаймер эса Венсан Компани жамоасидаги ҳозирги мақомини инобатга олиб, маоши оширилишига лойиқ деб ҳисоблайди. У 2023 йилдан бери «Бавария» сафида тўп суради, марказий ярим ҳимоячидан ўнг қанот ҳимоячиси ролига ҳам мослашиб олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Конрад Лаймер «Бавария»дан маошини оширишни талаб қилмоқда