date

Фройнд Павловичнинг ўсишини алоҳида истеъдод деб атади

Фройнд Павловичнинг ўсишини алоҳида истеъдод деб атади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Кристоф Фройнд ярим ҳимоячи Александр Павловичнинг сўнгги пайтдаги ўйинлари ва ривожланиши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фройнднинг таъкидлашича, Павлович ёш бўлишига қарамай майдонда катта ишонч билан ҳаракат қилаётгани — алоҳида қобилият. У футболчи янада маҳоратни оширганини, кўп меҳнат қилаётганини ҳам қўшиб, академия тарбияланувчисининг асосий жамоада ўз ўрнини топиши клуб учун жуда қувонарли эканини айтди.

Жорий мавсумда 21 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларни ҳисобга олганда 30 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол урди ва 1 ассист қайд этди.

«Бавария» навбатдаги ўйинини 14 февраль куни «Вердер»га қарши ўтказади. Германия чемпионатининг 22-тур баҳси 19:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фройнд Павловичнинг ўсишини алоҳида истеъдод деб атади