Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан шартномани узайтиради

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти миллий жамоа билан ҳамкорликни давом эттиради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Athletic хабарига кўра, италиялик мутахассиснинг Бразилия футбол конфедерацияси билан янги келишуви деярли тайёр: фақат айрим расмий жараёнларни якунлаш қолди.
Бразилия тарихидаги илк хорижлик мураббий бошчилигида жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичини муваффақиятли ортда қолдирди.
Мундиалнинг финал босқичида бразилияликлар Марокаш, Гаити ва Шотландия билан бир гуруҳдан ўрин олди.
Бразилиянинг гуруҳдаги учрашувлари 13, 19 ва 24 июн кунлари бўлиб ўтади. Аввалроқ Анчелотти ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг