date

Абаев Сафонов Европада энг кучли рус дарвозабонига айланиши мумкин

Абаев Сафонов Европада энг кучли рус дарвозабонига айланиши мумкин

Москванинг «Локомотив» клуби собиқ футболчиси Илья Абаев «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновнинг келажакдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Абаевнинг таъкидлашича, Сафоновни Европада ўйнаган энг яхши россиялик дарвозабон сифатида эътироф этиш учун вақт ва барқарор ўйин зарур. Унинг айтишича, бунинг учун Сафонов «ПСЖ» сафида бир неча мавсумни юқори даражада ўтказиши керак.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида 26 ёшли голкипер тўртта учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборди.

Сафонов 2024 йилда Париж грандига қўшилганди. Россиялик футболчининг шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Абаев Сафонов Европада энг кучли рус дарвозабонига айланиши мумкин