date

«Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди

«Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди

Аргентина гранди “Бока Хуниорс” спорт директори лавозимига янги номни эълон қилди — клубнинг бу борадаги танлови Марсело Делгадога тушди. У жамоа президенти Хуан Рикелме билан яқиндан ҳамкорликда ишлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб яқин вақт ичида таркибни кучайтиришга муҳтож экани таъкидланмоқда. Шу сабаб Делгадо ва Рикелме дуэти трансфер ҳамда жамоани мустаҳкамлаш масалаларида тезкор қарорлар устида ишлаши кутилмоқда.

Делгадо футболчилик фаолиятида ҳам катта тажрибага эга: у 1995–2002 йиллар оралиғида Аргентина терма жамоасида 18 учрашув ўтказган ва 1998 йилги жаҳон чемпионатида ҳам майдонга тушган.

Шунингдек, у 2003 йилда Либертадорес кубогида энг сермаҳсул футболчи бўлган — бу натижани “Сантос” ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бўлишиб олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди