date

Килиан Мбаппе «Реал» машғулотларида умумий гуруҳга қайтди

Килиан Мбаппе «Реал» машғулотларида умумий гуруҳга қайтди

«Реал» Ла Лига доирасида «Реал Сосьедад»га қарши уй учрашуви олдидан тайёргарликни давом эттирмоқда. Жума куни мадридликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоанинг умумий машғулотларига қайтди. Клуб матбуот хизмати ва Испания ОАВ бу жараёндан лавҳаларни эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалги кунларда Мбаппе майдонда эмас, клуб базасидаги ёпиқ залда индивидуал тартибда шуғуллангани ҳақида «Реал»нинг ўзи маълум қилган эди.

«Реал» ва «Реал Сосьедад» 14-февраль, шанба куни ўйнайди. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади. Мбаппенинг асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли юқори.

Альваро Арбелоа жамоаси Ла Лигада иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Барселона»дан бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Килиан Мбаппе «Реал» машғулотларида умумий гуруҳга қайтди