date

«Милан» Модрич билан шартномани узайтириши мумкин

«Милан» Модрич билан шартномани узайтириши мумкин

Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич Италия чемпионатида узоқроқ муддат қолиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, мавсум якунида клуб раҳбарияти футболчига битимни яна бир мавсумга узайтиришни таклиф қилиши мумкин. Ҳозирги шартнома 2026 йил ёзигача мўлжалланган бўлиб, уни яна бир йилга чўзиш опцияси ҳам бор.

Та’кидланишича, Модричнинг ўзи ҳам жамоадаги фаолиятидан мамнун, бироқ келажаги бўйича якуний қарорни ҳали қабул қилмаган.

Модрич жорий мавсум А Серияда 22 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 3 ассист қайд этди. У миланликлар сафида 2025 йил ёзидан бери тўп тепмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Милан» Модрич билан шартномани узайтириши мумкин