Винисиус Барселонанинг 0:4 ҳисобидаги мағлубиятига кулиб муносабат билдирди

Барселона бутун дунёдаги мухлисларини ранжитди: Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа пайшанба куни Атлетико майдонида 0:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради. Олдинда жавоб учрашуви ҳам бор, бироқ каталонияликлар финалга чиқиш учун катта фарқни ёпиши осон бўлмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline саҳифасида Винисиус Жуниор стример Ибай Льянос билан ёнма-ён турган ва ҳайрат аралаш кулаётган сурат эълон қилинди. Манба ёзишича, бу кадр Реал вингерининг Барселона учрашувидаги ҳисобни эшитгандаги реакциясини акс эттиради. Винисиус ва Льянос Nike тадбирида учрашиб қолган.
Барселона ва Реал азалий рақиб ҳисобланади. Жорий мавсумги “эл класико”ларда жамоалар бир мартадан зафар қучди: Ла Лигада мадридликлар 2:1 ҳисобида устун келган, Суперкубок финалида эса каталонияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.
Шунингдек, хабарда Винисиус Барселона футболчисига қўнғироқ қилиб, уни қўллаб-қувватлагани ҳам тилга олинди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!