date

Англия ФА ичида Туҳел билан келишув узайтирилишидан норози бор

Англия ФА ичида Туҳел билан келишув узайтирилишидан норози бор

Кеча Англия Футбол асссоциацияси Томас Туҳел билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Немис мутахассис Англия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишини давом эттиради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, ФАдаги айрим юқори лавозимли амалдорлар бу қарордан қониқмаган. Уларнинг фикрича, Туҳел бўйича якуний хулосани жаҳон чемпионатидан кейин чиқариш керак эди — натижа билан бирга, тактика фалсафаси ва етакчилик фазилатларини ҳам турнир якунида баҳолаш маъқул бўларди.

Ассоциация ичидаги айрим вакиллар шартнома узайтирилиши Туҳелни бошқа ишга олиб кетишларидан чўчиш билан боғлиқ бўлганини ҳам истисно қилмаяпти.

Аввалроқ Томас Туҳел ёзги режалар бўйича «Манчестер Юнайтед»нинг қисқа рўйхатига киргани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англия ФА ичида Туҳел билан келишув узайтирилишидан норози бор