date

Жикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Жикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Россиялик ҳимоячи Георгий Жикиянинг агенти Малик Арутюнов футболчининг келажаги борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, Жикия Туркиядаги шароитлардан умуман олганда мамнун, бироқ маошлар кечикаётгани уни норози қилмоқда. Шу сабабли у Россия Премьер-лигаси клубларидан тушаётган вариантларни кўриб чиқмоқда. Маош масаласидаги кечикишлар ноябр ойидан бери давом этаётгани таъкидланди.

32 ёшли ҳимоячи ўтган йил ёзида «Антальяспор» сафига қўшилган ва турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Жикия 12 та учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин