Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

Лионел Месси келаси ёзда бўладиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси сафида майдонга тушмаслиги эҳтимоли бор. The Touchline хабарига кўра, 38 ёшли аргентиналик юлдуз мундиалга бормаслик вариантини ҳам инкор қилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қарор кўп жиҳатдан ҳужумчининг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Манбада айтилишича, Месси ўзини 100 фоиз тайёрликдан ҳатто 1 фоиз пастроқ ҳис қилса ҳам, Жаҳон чемпионатига йўл олмайди.
Месси MLS даражасини мундиал олдидан энг юқори спорт формасига чиқиш учун етарлича рақобатбардош деб ҳисобламайди. Шу боис у бу омилни фақат тўлиқ жисмоний тайёргарлик билан қоплаш кераклигини яхши тушунади.
2026 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина амалдаги чемпион сифатида титулини ҳимоя қилади. Охирги мундиал финалида “альбиселесте” Францияни 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида мағлуб этганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!